Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига бир кунда 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ йиғилди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига бир кунда 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушди.
Дониёр Алимов / Фото: Kun.uz
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Дониёр Алимов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Аввало шуни айтиш керакки, ушбу фонд олдиндан мавжуд бўлиб, меҳр ва шафқатга, эътиборга муҳтож одамларга, беморларга ёрдам бериб келаётган эди. Шу йўл орқали кўплаб ёрдамга муҳтож беморларнинг соғайишига, уларни яна ҳаётга қайтишига ҳисса қўшилди.
Бутун дунёда ва мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши ва ушбу касалликка чалинганларни даволаш ишлари давом этаётган шу кунларда қатор саховатпеша фуқароларимиз, тадбиркорларимиз, давлат ва нодавлат ташкилотлари юртимизда бошланган ана шундай хайрли ишларни қўллаб-қувватлаб, бу эзгу ишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Шуниси эътиборлики, бир кунда ушбу фонд ҳисоб рақамига 5 миллиарддан ошиқ маблағ келиб тушди. Бу рақамнинг ўзи халқимизнинг бағри кенглигини, энг синовли пайтларда бирига суянч, таянч эканлигини кўрсатиб бермоқда», – деди Дониёр Алимов 24 март кунги брифингда.
Мавзуга оид
15:27 / 06.02.2026
Ўзбекистонда венчур фонди тушунчаси қонунчиликка киритилади
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025