Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёрадаги энг чуқур музлик эрий бошлади
Шарқий Антарктикада дунёдаги энг чуқур музлик эрий бошлади. Музлик Денман каньонида жойлашган бўлиб, уни тўлиқ эгаллаган. Агар музлик тўлиқ эриб кетса, денгиз сатҳи 1,5 метрга кўтарилади.
Бу ҳақда BBC телеканали хабар берди.

NASA олимларининг таъкидлашича, музлик эришга мойил ҳисобланади.
Денман каньони денгиз сатҳидан 3,5 минг метр пастроққача чўзилган. Мутахассисларнинг тахминича, музлик унга илиқ океан суви кириб бораётгани натижасида емирилмоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, агар каньондаги муз тўлиқ эриб кетса, денгиз сатҳи 1,5 метрга кўтарилади.
“Бу қанчалик тез юз беради? Айтиш қийин, чунки бунда кўплаб омиллар аҳамият касб этади. Мисол учун, Денман музлиги оқиб кетаётган каналнинг торлиги унинг оқиб кетишини секинлаштириши мумкин”, деб айтган NASA ходими Виржиния Бранкато.
Унинг айтишича, ҳозир кўпроқ маълумот тўплаш ва музлик эволюциясини синчковлик билан кузатиб бориш лозим.
Мавзуга оид
18:08 / 28.10.2025
Тожикистонда Исмоил Сомоний музлигининг катта қисми узилди
21:22 / 04.10.2025
Олимлар 40 минг йилдан бери абадий музликда бўлган микробларни уйғотди
12:56 / 23.09.2025
Арктикадаги денгиз музининг майдони йиллик минимумга етди
17:57 / 09.06.2025