Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Москвадан Тошкентга чартер қатновини амалга оширади
Чартер қатновга аввало Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари томонидан тузилган рўйхатларга мувофиқ навбат бўйича турган йўловчилар чақирилади
Uzbekistan Airways авиакомпанияси бугун, 24 март куни Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновлари амалга оширилишини маълум қилди.
Улар:
HY613 Тошкент - Москва (Внуково аэропорти) — маҳаллий вақт билан соат 13:05да кетиш;
HY614 Москва (Внуково аэропорти) - Тошкент — маҳаллий вақт билан 16:45да кетиш.
Билдирилишича, ушбу қатновлар Россия томони билан келишилган ҳолда фавқулодда ташкил этилган.
Чартер қатновга аввало Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ходимлари томонидан тузилган рўйхатларга мувофиқ навбат бўйича турган йўловчилар чақирилади.
“Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон фуқароларини ватанига қайтариш учун барча имкониятларини ишга солмоқда. Сизнинг тушунишингизга умид қиламиз ва бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун миннатдормиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026
Москва ҳарбий суди Симонянга суиқасд иши бўйича ҳукм чиқарди
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
08:51 / 19.06.2026