Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Токио Олимпиадаси кўчирилишининг иқтисодий оқибатларига тайёрми?
Шу йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Япония пойтахти Токио шаҳрида ташкиллаштирилиши керак бўлган XXXII ёзги олимпиада ўйинлари 2021 йилга қолдирилди.
Журналист ва футбол функционери Алишер Никимбаев ўз каналида Токио Олимпиадаси қолдирилиши билан боғлиқ айрим жиҳатларга эътибор қаратди.
Олимпия ўйинларини қабул қилган барча шаҳарларда бўлгани каби Токиода ҳам спортчилар ва мураббийлар шаҳарнинг маълум бир ҳудудида махсус қурилган туманда истиқомат қилишлари керак эди. Барча шаҳарларда бўлгани каби, бу янги уйлардаги квартиралар Олимпиада тугагач янги эгаларига топширилиши керак эди.
Токиода квартираларга бўлган талаб доимо юқори бўлгани инобатга олинса, шунингдек, янги технологиялар асосида барпо этилган бу квартиралар маълум бир қимматга эгалиги эътибордан қочирилмаса, Harumi Flag лойиҳаси асосида қуриб бўлинган 4145та квартира сотиб бўлинганига шубҳа йўқ.
Квартираларнинг янги эгалари шу йилнинг август-сентябрь ойларида, яъни Олимпиада ва паралампиада ўйинлари ниҳоялангач кўчиб ўтишлари керак эди.
Ўйинлар яна бир йилга қолдирилиши Олимпиада ташкилий қўмитасини квартира эгалари билан янги шартнома тузиш заруриятига рўбарў қилмоқда. Афтидан, уй эгаларига кўчиб киришни бир йилга қолдириб туриш таклиф этилади. Эгалари бунга компенсациясиз рози бўлишса-ку, яхши. Акси бўлса-чи? Ахир уларнинг кўпчилиги ўша бир йил давомида бошқа жойда ижарада туришларига тўғри келади. Бу харажатларни ким қоплайди?
Энг камтарона ҳисоб-китобларга кўра компенсация камида 100 миллион долларга тенг бўлади. Жаҳон иқтисодий таназзули фонида бу сариқ чақадек кўринади, албатта. Лекин Японияда ҳозир ортиқча пул бормикан?
Мавзуга оид
19:51 / 03.09.2021
Япония бош вазири истеъфога чиқади. Сабаблардан бири - Токио Олимпиадаси
17:26 / 13.08.2021
Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва барча иштирокчиларга ҳам пул мукофоти берилади
16:22 / 13.08.2021
Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганини айтди
12:32 / 12.08.2021