22:55 / 25.03.2020
23290

Қарағай қамраган Термиз (фотогалерея)

Сурхондарё деганда кўз ўнгимизга ёзи ниҳоятда иссиқ, қиши эса бошқа жойлардан илиқроқ бўладиган, шунингдек, нафақат мамлакатимиз, балки қўшни давлат бозорларига сабзавот, кўкат, меваларни биринчи бўлиб етказиб берадиган вилоят келади.

Вилоят маркази Термиз эса Афғонистон билан чегара, Амударёси бор ва Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи жойлашган шаҳар сифатида кўз олдимизда гавдаланади. Термиз яна бир жиҳати билан бошқа шаҳарлардан ажралиб туради. Қарағайлари билан...

Шаҳарда кузга келиб барг тўкадиган дарахтлар кўп эмас. Термиз ва унинг атрофида асосан қарағай дарахтлари экилган. Шаҳарнинг қайси манзилига борсангиз, йўл четларида, боғ-у хиёбонларда асосан қарағайларни кўрасиз.

Термиздаги қарағайларнинг аксарияти танаси қулоч етмас даражада қалин, бўйи ҳам баланд. Кексаларнинг айтишича, шаҳарда илк қарағайлар ўтган асрнинг 60-70 йилларидан бошлаб экила бошланган ва бу иш ҳанузгача давом этмоқда.

Бугун ҳамма ерда вируснинг гапи. Умид қиламиз, сўлим Термиздаги кўркам қарағайларни кўриб кайфиятингиз бироз бўлса ҳам кўтарилади...

Ғайрат Йўлдош

Top