Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик курдлар коронавирус эпидемияси ортида ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Суриялик курдларнинг “Сурия демократик кучлари” коронавирус эпидемияси ортида ўт очишни тўхтатишга рози бўлди.
Курдларнинг бу ҳақидаги баёнотини “Ал-Ҳадас” телеканали маълум қилди.
“Сурия демократик кучлари” қўмондонлиги Суриядаги ихтилофнинг барча томонларига БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва барча ерда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилади”, дейилган баёнотда.
Аввалроқ БМТ бош котиби коронавирус пандемияси сабабли барча қуролли ихтилофлар томонларини ўт очишни тўхтатишга чақирганди. Сурияда курд отрядлари турк қўшинларига ҳамда Сурия мухолифати қуролланган тузилмаларига қарши жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда.
22 март куни Сурия соғлиқни сақлаш вазири Низор Ёзижий мамлакатда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганини маълум қилганди. Шундан кейин расмий Дамашқ вирус тарқалиши хавфи сабабли аксарият давлат муассасаларини ёпди. Шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармон ишлаб чиқарувчи компаниялар ва муҳим объектлардан ташқари барча давлат ва хусусий корхоналар фаолияти тўхтатилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026