Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк бор Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаросида коронавирус аниқланди
Айни вақтда Австрияда бўлиб турган ўзбекистонликка коронавирус ташхиси қўйилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аваз Ҳожиметов АОКАда ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди.
«Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган. Аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамизнинг доимий назоратида», дея Ҳожиметовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 65 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг аксари Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институтида даволанмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026