Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ вакили коронавируснинг асосий белгилари тўғрисида маълумот берди
ЖССТ вакили ҳид билишнинг йўқолиши COVID-19 белгиси эканлиги борасида ҳозирча буни айтиш қийин эканлигини айтди.
«Иккита симптом – ҳарорат кўтарилиши ва қийналиб нафас олиш билан кечадиган қуруқ йўтал. Бу сиз уч қадам жойга ҳам бора олмаслигингизни билдиради: нафас олишга қийналасиз», - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили доктор Мелита Вуйнович «Россия 24» телеканали эфирида.
Унинг сўзларига кўра, бошқа енгил симптомлардан эса «агарда зарарланган ҳудудда бўлмаган бўлсангиз, хавотирга тушмаслигингиз керак».
Вуйнович COVID-19да бурун оқиши камдан-кам учрашини таъкидлади.
«Жудаям камдан-кам ҳолларда. Бурун оқишини келтириб чиқарадиган бошқа коронавирус бор, аммо COVID-19 мутлақо бошқа нарса», - деди ЖССТ вакили.
У ҳид билишнинг йўқолиши COVID-19 белгиси эканлиги борасида ҳозирча буни айтиш қийин эканлигини айтди.
«Буни ҳар қандай респираторли вирус келтириб чиқариши мумкин. Олимлар бу симптомларни аниқлашди, бу кўриб чиқилмоқда. Аммо асосий симптом бу эмас. Асосийси – қийналиб нафас олиш ва юқори ҳарорат», - деди Вуйнович.
ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 330 мингдан ортиқ киши бу касалликка чалинган, 14,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026