«Марихуана» гиёҳвандлик моддаси ҳамда ов қуроли ва патронлар фош этилди
Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ургут туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Мазкур тадбирда гиёҳвандлик ва портловчи моддаларни қидириб топишга мўлжалланган “Зевс” ва “Дагги” лақабли хизмат итлари ёрдамидан ҳам самарали фойдаланилди.
Натижада, ушбу шахснинг хонадонида 5 дона целофан пакетларга солинган, вазни 810,06 грамм бўлган, яшил рангли ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, шунингдек, рухсатнома муддати ўтган 1 дона “ТОЗ” русумли 12 калибрли қўшотар ов қуроли, 27 дона бўш 12 калибрли гильзалар ва ҳужжатлари бўлмаган 6 дона кичик калибрли ўқ отиш қуроли учун мўлжалланган патронлар сақланаётгани фош этилди.
Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро С.З.нинг Самарқанд шаҳридаги хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилади. Хонадондан 1 дона полиэтилен пакет ичига солинган вазни 4,6 грамм бўлган яшил рангли ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Тадбир натижасида, жами вазни 814,66 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024