Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда тадбиркор бeвақт етим қолган уч нафар болага уй совға қилди
Навоийда «Бизнес фундамент» МЧЖ раҳбари тадбиркор Отабек Ҳайдаров томонидан ота-онасидан эрта етим қолган 3 нафар болаларга шаҳар марказидаги замонавий кўп қаватли турар жойдан барча қулайликларга эга бўлган икки хонали уй совға қилинди.

Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Бу болалар ота-онасининг бевақт вафотидан сўнг 5 йилдан буён Кармана туманида ижарада яшаб келаётган, бувиси Саодат ая Шукурованинг қарамоғида эди.




Бугун болаларнинг қувончи чексиз. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши таклифи билан саховатли тадбиркор томонидан уй билан биргаликда Саодат аянинг қарамоғидаги икки нафар ўғил неварасига замонавий ноутбук ҳамда қиз неварасига тикув машинкаси, уй-рўзғор буюмлари ҳам совға қилинди.
Ўзбек — ўзига бек, ҳар доим етимлар бошини силаган миллат. Отабек Ҳайдаровдек саховатли инсонлар кўпаяверсин.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026