Ўзбекистон | 14:43 / 27.03.2020
12169
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Кеча кечқурун республика ҳудудининг жануби-ғарбий қисмига Тyркманистон ҳудудидан булутли нам массивлар кира бошлади

Фото: KUN.UZ

Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва бугун эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғди. Бошқа жойларда ёғингарчилик кузатилмади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аввалгидек қуруқ ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айрим жойларга яна ёмғир ёғади.

Ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади, бу меъёрий кўрсаткичлардан бир оз юқоридир.

28-29 март кунлари ва келаётган ҳафта бошида мамлакатда об-ҳавонинг қуруқ ва асосан очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста кўтарилиб, душанба кунига 22-25 даражани, жанубда 27 даража иссиқни ташкил қилади, бундай ҳарорат йилнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрлардан 6-9 даражага юқоридир.

Мавзуга оид