Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун 121 млн доллар ажратди
Халқаро валюта жамғармаси Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун 121 млн доллар ажратди.
Фото: AFP
Бу ҳақда жамғарма сайтида маълум қилинган. Таъкидланишича, бу пандемия бошлангандан бери ХВЖнинг маъқулланган биринчи фавқулодда кредитидир.
Жамғарма Қирғизистонга тезкор молиялаштириш инструменти бўйича 80,6 млн доллар ва тезкор кредитлаш механизми доирасида 40,3 млн доллар ажратган.
Қирғизистон бу маблағларни коронавирус пандемияси сабабли тўловлар балансини тезкорлик билан мувозанатлаш учун олади. Бундан ташқари, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими учун зарур захираларни озод қилиш имконига эга бўлади.
ХВЖ баёнотига кўра, эпидемия Қирғизистон учун макроиқтисодий прогнозни ёмонлаштирган ва 400 млн доллар миқдорида тўлов баланси тақчиллигини ҳосил қилган.
“Коронавирсус пандемияси Қирғизистон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди ва тўлов балансини мувозанатлашга ўткир эҳтиёжни пайдо қилди. Иқтисодиётнинг барча соҳалари вирусни тўхтатиш учун қабул қилинаётган чоралар натижасида қаттиқ таъсирга учраган”, деб айтган ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева.
Айни вақтда Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 58 нафарни ташкил қилмоқда. Республикада фавқулодда вазият тартиби киритилган.
Мавзуга оид
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
15:22 / 16.04.2026