Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан «Болажон» телеканалида боғча болалари учун қизиқарли машғулотлар эфирга узатилади – вазирлик
Мактабгача таълим вазири матбуот котиби Дилафрўз Икромованинг айтишича, 1 апрелдан “Болажон” каналида 3-5 ёшли болалар учун “Илк қадам” ҳамда 6 ёшли болалар учун “Ақлвой” деб номланган қизиқарли машғулотлар дастури эфирга узатилади
У бу ҳақда 28 март куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Мактабгача таълим вазирлиги айни кунларда Миллий телерадиокомпаниянинг “Болажон” телеканали билан ҳамкорликда янги онлайн боғча лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Мазкур лойиҳа асосида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб 3-5 ёшли болажонлар учун “Илк қадам” ва 6 ёшли болалар учун “Ақлвой” деб номланган қизиқарли машғулотлар дастури эфирга узатилади.
Шунингдек, бу кўрсатувлар онлайн тарзда Мактабгача таълим вазирлигининг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилади. Эндиликда ота оналардан боғчадаги методик машғулотларни фарзандларига уйдан чиқмасдан биргаликда узлуксиз тарзда шуғулланишлари сўралади”, дея Дилафрўз Икромованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мактабгача таълим вазири матбуот котибининг қайд этишича, “Илк қадам” ва “Ақлвой” лойиҳалари инглиз тили ва ментал арифметика бўйича маҳорат дарслари, спорт ҳамда “Моҳир қўллар” тўгараги машғулотлари, логопед машқларини ўз ичига олган бўлиб, ҳозиргача олтмишга яқин машғулотлар контентининг тасвирга олиш ишлари якунланган.
Аввалроқ, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин карантин даврида боғчаларнинг тарбияланувчилар учун телевидение орқали масофавий машғулотлар намойиш этилиши ҳақида айтган эди.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025
Боғча болаларининг заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди
09:33 / 25.09.2025