Ўзбекистон | 11:39 / 28.03.2020
5496
1 дақиқада ўқилади

9210та таълим муассасаси дезинфекция қилинди

Андижон, Жиззах, Бухоро, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида барча таълим муассасалари тўлиқ дезинфекция қилинди 

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида жойларда мутахассислар томонидан дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, карантин эълон қилинган кундан бошлаб, бугунги кунга қадар республикадаги 91,5 фоиз, яъни 9210 та халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Таъкидланишича, Андижон, Жиззах, Бухоро, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида барча таълим муассасалари тўлиқ дезинфекция қилинди.

Айни вақтда тегишли мутахассислар томонидан барча таълим муассасаларида босқичма-босқич дезинфекциялаш ишлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид