Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияни тарк эта олмаётган Ўзбекистон фуқароларининг визаси 31 майгача узайтирилади
Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг визалари 2020 йил 31 майга қадар узайтирилади
Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Буюк Британиянинг Ички ишлар вазирлиги расмий порталида Бирлашган Қироллик ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг визаларини узайтириш бўйича янги қоидаларни жойлаштирди.
Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг визалари 2020 йил 31 майга қадар узайтирилади.
Бунинг учун Буюк Британия Иммиграция хизмати билан [email protected] электрон почтаси орқали боғланиб, зарур маълумотларни (тўлиқ исмингиз, фуқаролигингиз, олдинги визангиз рақами) бериш ҳамда мазкур мамлакатдан ҳозирда чиқиб кета олмаётгани сабабини қисқача тушунтириб бериш керак (масалан, чегараларни ёпиқлиги). Аризачига мурожаат қабул қилинганлиги ва визани узайтирилганлиги ҳақида тасдиқнома юборилади.
Шунингдек, 31 майига қадар Буюк Британияни тарк этмасдан туриб мазкур давлатда узоқ муддатли яшаш рухсатномасини олиш учун онлайн мурожаат этиш ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармайди ва стандарт тўловни амалга ошириш талаб этилади.
Қўшимча маълумот олиш учун 0800 678 1767 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин экани айтилади (иш кунларида соат 09:00 дан 17:00 қадар).
Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатнинг Лондон шаҳридаги элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
21:11
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026