Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмат Отабеков: «Автомашинангизга дезинфекцион ишлов берилганлик учун ҳақ талаб қилиниши ноқонуний ҳолат эмас»
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ёқилғи қуйиш шохобчаларида дезинфекция хизмати учун ҳақ олинаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Фото: KUN.UZ
“Республика ҳудудида дезинфекция хизмати хўжалик ҳисобидан фаолият юритган. Шу пайтгача айнан шундай бўлган. Ўз саломатлигимиз учун машинамизнинг хавфлилик нуқтайи назаридан, унинг бирор бир сабабга айланиб қолишининг олдини олиш учун дезинфекцион ишлов берилиши учун ҳақ тўлаш қонун бузилиши эмас.
Лекин шундай тадбирлар амалга ошириляптики, дезинфекция воситаларини, ҳатто дезинфекция хизматида иштирок этаётган кўчаларни, йўлакларни дезинфекцион ишларни амалга ошириш бўйича ҳамма харажатларни давлат ўз зиммасига олган. Шундай экан, автомашинангизга дезинфекцион ишлов берилганлик учун ҳақ талаб қилинган бўлса, бу ноқонуний ҳолат эмас.
Ҳар биримиз тўлиқ англаб етишимиз керак: буни расмий дезинфекция станцияси амалга оширяптими ёки бундай тадбирларда сохта иштирокчилар пайдо бўлиб қолдими?” - деди Нурмат Отабеков.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
10:56 / 28.09.2025