«Вирус тарқалиш занжирини узишнинг энг оддий ва самарали йўли – уйда қолиш» – Комил Алламжонов
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов коронавирус инфекцияси тарқалишини назоратга олиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига видео жойлаштириб, эпидемияни тўхтатишга оид мулоҳазаларини билдирди.
«Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.
Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Энг юқори нуқтага чиқиб, секин пасаяди. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.
Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.
Бунинг учун 1 ой етиши мумкин.
Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда.
Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда», – дейди Комил Алламжонов.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
16:18 / 28.10.2024
Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди
23:51 / 27.10.2024