Light | 22:25 / 30.03.2020
12118
2 дақиқада ўқилади

Доғистонлик тиш шифокори жума куни беморларни бепул даволамоқда

Доғистонлик тиш шифокори Зайнудин жума кунлари фақат пулдан қийналган беморларни қабул қилади ва уларни бепул даволайди.

Зайнудин Османов Доғистондаги хусусий клиникада тиш шифокори бўлиб ишлайди. У оддий доктор эмас, дея ҳикоя қилади Youtube тармоғида 726 минг ўқувчига эга «Алиф ТВ» канали.

Доғистонлик тиш шифокори Зайнудин жума кунлари фақат пулдан қийналган беморларни қабул қилади ва уларни бепул даволайди.

Бундай беморлар кўпайганда уларга бошқа кунлар ҳам текинга хизмат кўрсатади. Шифокор йигитнинг қабулига жума куни 4-5 нафаргача беморлар келишади.

Зайнудин унинг олдига ночорлар ва ногиронларни Яратганнинг ўзи юборишига ишонади.

«Бу ишни бошлаганда «Умид фонди» вакиллари билан гаплашдим. Улар менга пулдан қийналган беморлар топиб бера бошлашди. Шу билан бошланиб кетди», дейди Зайнудин.

Беморлардан бирининг айтишича, Зайнудинга инстаграмдан ёзган ва шифокор уни чақиришига унчалик ишонмаган: «Инстаграмда бу йигит текинга даволаётгани ҳақида ўқидим ва унга хабар ёздим. Тўғриси, бошида жавоб беришига ишонмадим. Бир куни у қўнғироқ қилди ва мени жума кунги қабулга ёзганини айтди. Мана, даволаняпман. Ундан Худо рози бўлсин», дейди Зайнуддин бепул даволаётган Секина Пулатова.

Йигитнинг қилган ишлари «Россия фахри» лойиҳаси муаллифлари эътиборини тортди. Эндиликда Зайнудин Османов «Россия фахри» мукофотини олган 1 700 дан ортиқ қаҳрамонлар сафига қўшилди.

Шифокор йигитнинг қилган ишлари одамлар орасида тезда машҳур бўлиб, Доғистонда яна бир неча доктор беморларни текинга даволаш учун ўз хизматларини таклиф қила бошлади.

Мавзуга оид