Ўзбекистон | 17:10 / 30.03.2020
22180
1 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат»: Эски намунадаги стикерлар ўз кучини йўқотган, янги махсус рухсатнома учун ДХАга мурожаат қилиш керак

Коронавирус сабаб пойтахт жамоат транспортлари ҳаракати тўхтатилиши муносабати билан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун шартнома асосида транспорт хизматлари кўрсатилаётганди. Бунинг учун автобуснинг санитария талабларига жавоб беришини тасдиқловчи махсус белги, яъни стикер жорий этилган эди.

Мазкур стикерда автобус хизмати буюртмаси бўйича жамиятнинг махсус телефон рақами кўрсатилганди. 

Жамиятнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, жорий йилнинг 30 мартидан карантин даврида хусусий ҳамда муҳим бўлмаган транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилиши муносабати билан мазкур стикер ҳам ўз кучини йўқотди. Автобус ҳамда бошқа транспорт воситалари учун давлат хизматлари агентлиги томонидан махсус рухсатнома бериш йўлга қўйилди.

Шу туфайли, махсус рухсатномалар учун «Тошшаҳартрансхизмат»АЖнинг аввалги стикерида кўрсатилган телефон рақамига мурожаат қилмаслик сўралади.

Таъкидланишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 71 244 18 63 телефон рақами орқали фақат автобус буюртмаларини қабул қилинади. Махсус рухсатномалар бўйича эса Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш мумкин.

Мавзуга оид