Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида эҳтиёжманд оилаларга қандай ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди
Хайрия тадбирлари учун 6,6 млрд сўм маблағ ажратилган.
Фото : KUN.UZ
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги карантин даврида кексалар, ногиронлар ва эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимояси юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.
Вазирлик матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг маълум қилишича, карантин даври аввалида моддий ёрдамга эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.
«Карантин даври бошидан ҳозирга қадар 2944 нафар эҳтиёжманд оилага тегишли ёрдамлар кўрсатилди. Жами 63974та моддий кўмак учун 6,6 млрд сўм маблағ сарфланди», дея Саодат Боймирзаеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
31 март куни ўтказилган брифингда маълум қилинишича, карантин даврида уйда қолиш талаб этилаётгани боис оилаларга томорқадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.
Вазирлик вакили кексаларнинг уйдан чиқмасликлари учун амалий чоралар кўрилаётганини қайд этди.
«Кекса ва ногиронларнинг заруратсиз уйдан чиқмасликларини таъминлаш учун уларнинг 40039 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, 101310 нафарига нафақалари яшаш манзилига етказиб берилди.
Ёлғиз яшовчи, қаровга муҳтож кекса ва ногиронларнинг ош-овқати, дори-дармонидан хабардор бўлиш учун маҳалла ходимлари, қўни-қўшнилар жалб этилган», – деди Саодат Боймирзаева.
Мавзуга оид
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026
Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади
21:24 / 17.02.2026
Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам берилади
21:33 / 13.02.2026