Жаҳон | 15:49 / 31.03.2020
10932
1 дақиқада ўқилади

Россияда карантин тартибини бузганлик учун жарималар миқдори белгиланди

Қонунда шунингдек, жиноий жазо ҳам кўзда тутилган – 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Фото: Виталий Белоусов / РИА Новости

Россия давлат думаси депутатлари карантин тартибини бузганлик учун маъмурий жазони кучайтириш кўзда тутилган қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Тартибни бузган фуқаролар 15 мингдан 40 минг рублгача жарима тўлайди, мансабдорлар ва якка тадбиркорлар учун жарима миқдори анча юқори. 

Юридик шахслар учун максимал миқдордаги жарима белгиланган - 200 мингдан 500 минг рублгача.  

Қонунда шунингдек, жиноий жазо ҳам кўзда тутилган – 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Айни пайтда коронавирус сабабли Россиянинг 30га яқин регионида ўз-ўзини изоляция қилиш режими жорий этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид