Ўзбекистон | 20:37 / 31.03.2020
10326
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида масофавий таълим йўлга қўйилди

Фото: tiiame.uz

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида YouTube ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг каналлари орқали фанларга оид институт профессор-ўқитувчиларининг видеомаърузалари жойлаштирилди.

Барча муҳандислик ОТМлари талабалари учун ушбу видео маърузалар ҳафтанинг душанба-жума кунлари «MY5» телеканалида намойиш этилмоқда.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йили баҳорги давра фанлари бўйича moodle.tiiame.uz масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди.

Мазкур тизимга 22та таълим йўналиши ва 26та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 375 фандан барча ўқув-меъёрий ҳужжатлар жойлаштирилди ва институтнинг 273та гуруҳ талабаларига Moodle электрон тизимига кириш ва ундан фойдаланиш учун логин ва пароль берилди.

Ҳозирда институтда Moodle тизими, Telegram мессенжери, Google Forms тизимларидан фойдаланиб, талабалар билан онлайн шаклда машғулотларни ўтиш, мустақил топшириқларни қабул қилиш ва талабалар билимини баҳолашни амалга ошириб келмоқда.

 

Мавзуга оид