Туркманистонда «коронавирус» сўзини тилга олиш тақиқланди
Туркманистон ҳукуматининг расмий маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Туркманистонда аҳолига коронавирус ва пандемия тўғрисида гаплашиш, журналистларга эса «коронавирус» сўзини ишлатиш тақиқланди. Бу ҳақда Чегарасиз мухбирлар (RSF) халқаро ташкилоти хабар бермоқда.
Ташкилотнинг маълумот беришича, ҳаттоки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мактаб, касалхона ва корхоналарга тарқатилган брошюраларда ҳам касаллик номини ёзиш тақиқланди.
Қайд этилишича, одамлар олдида ниқоб тақиш ва бу касаллик тўғрисида суҳбатлашиш қамоққа олинишга сабаб бўлиши мумкин. Ушбу тартиб бажарилишини назорат қилиш учун милиция ходимлари кўчада оддий фуқаро кийимида юради.
Туркманистон ҳукуматининг расмий маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024