Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асака ИИБ аҳолига озиқ-овқатни бепул етказиб берувчи 10та машинани ташкил этди
Андижон вилояти Асака тумани ИИБ ташаббуси билан, 10та енгил автомобиль аҳолига озиқ-овқатларини бепул етказиб бериш билан шуғулланмоқда.
Андижон вилояти Асака тумани ИИБ мутасаддилари ташаббуси билан, карантин даврида намунали жамоат тартибини сақлаш ва ўрнатилган карантин тартибларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, аҳолига озиқ-овқатини бепул етказиб бериш билан шуғулланувчи автомобиллар ажратилди.
Kun.uz'га маълум бўлишича, Асака туманида мавжуд бўлган жами 74та маҳалланинг марказий жойларига озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, ушбу ярмаркаларда аҳоли учун зарур бирламчи товарлар оширилмаган нархларда сотилмоқда.

Шунингдек, туман ҳудудида хизмат кўрсатувчи Royal Taxi корхонасига қарашли 90та енгил автомобиль ҳам озиқ-овқат етказиб беришга жалб этилган.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026