Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гутерреш коронавирус пандемиясини Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир инқироз деб атади
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирус пандемияси келтириб чиқарган жаҳон инқирозини Иккинчи жаҳон уруши вақтидан бери кузатилаётган энг оғир инқироз деб атади.
У буни гап бир томондан “бутун дунёга хавф солаётган касаллик”, бошқа томондан “яқин ўтмишда кўрилмаган рецессияни келтириб чиқарадиган иқтисодий оқибатлар” ҳақида бораётгани билан тушунтирган.
БМТ бош котибининг фикрича, коронавирус пандемияси келтириб чиқарадиган инқироз барқарорсизликни чуқурлаштириши ва ихтилофлар фаоллашувига олиб келиши мумкин.
“Бу бизга ушбу инқироз Иккинчи жаҳон урушидан кейин тўқнаш келишимизга тўғри келаётган энг оғир инқироз деб ҳисоблаш ҳуқуқини беради”, деб айтган Гутерреш.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026