Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин пайтида дафн маросими учун ҳам вилоятдан вилоятга чиқишга рухсат этилмайди - ИИВ
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов карантин қоидалари барча ҳолатларга тааллуқли бўлиши ва дафн маросимини ҳам қамраб олишини таъкидлади.
«Карантин чекловлари халқаро тажриба ва талабларга асосан ўрнатилган. Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, ўрнатилган чеклов барчага истисносиз тааллуқли бўлиб, бошқа вилоятда бўлган яқин қариндошларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз», дейди у.
Шунингдек, оғир касал бўлган беморга тиббиёт муассасасидан жавоб берилган ҳолатда уни бир вилоятдан иккиняисига олиб ўтиш тартиби ҳам тушунтирилди.
«Агар сиз оғир касал бўлган фуқарони, масалан Тошкент шаҳридан ўзининг доимий яшайдиган бошқа вилоятига олиб бормоқчи бўлсангиз, унинг хақиқатан ўша вилоятда рўйхатда турганини исботловчи паспорти ва соғлиқни сақлаш ходимларини тегишли хулосаси асосида постлардан олиб ўтишингиз ва уйига элтиб қўйишингиз мумкин. Бунда, касални уйига олиб борган фуқаро, карантин чекловлари тугамагунча ортга қайтолмайди», дея вазирлик расмийсининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
09:40 / 27.05.2026
Ички ишлар вазирлиги маҳкумларни кўчириш тартибини ўзгартирмоқчи
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026