Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Афғонистон Ислом Республикасига коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий буюмлар ва болалар трикотаж маҳсулотлари кўринишида инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Давлат раҳбари номидан биродар афғон халқига Ўзбекистоннинг дўстона ёрдами сифатида йўлга тушган эзгулик поезди – инсоният учун умумий офатга айланган коронавирус билан курашиш жараёнида биринчи навбатда зарур маҳсулотлар асосида шакллантирилган.


Kun.uz мухбири хабар беришича, тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқловчи тепловизор, пирометрлар сингари тиббий воситалар, ун, ёғ, гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда биринчи даражали хўжалик товарлар, шунингдек жафокаш афғон болалари учун трикотаж маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен-Тошкент-Термиз-Мозори-Шариф йўналиши бўйича етказиб берилади.



Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон республикаси президенти топшириғига асосан, коронавирусдан энг кўп азият чеккан Хитой Халқ Республикаси ва Эронга инсонпарварлик ёрдамини жўнатилган эди.
Мавзуга оид
09:05
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026