Жамият | 14:20 / 03.04.2020
9981
2 дақиқада ўқилади

«Халқ банки»: Сирдарёда пенсия пуллари ўз вақтида етказиб берилмоқда

Фото: Сирдарё вилоят «Халқ банки» филиали

Республикамиз бўйлаб коронавирус пандемиясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳамда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилоятида апрель ойи пенсия тўловларини қишлоқ, МФЙларда пенсионерларни тўпламасдан, уларнинг яшаш жойларига уйма-уй юрган ҳолда етказиб бериш йўлга қўйилди.

Мазкур иш жараёнини ташкил этиш бўйича вилоятдаги 224 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи 72 мингдан ортиқ пенсионерларга вилоят «Халқ банки» филиаллари томонидан мавжуд 35 та сайёр кассаларга қўшимча равишда 22 та сайёр кассалар, мавжуд 21 та «Дамас» машиналарига қўшимча 12 та банк филиалларининг хизмат машиналари ҳамда вилоят инкассациясига қарашли 22 та машиналар пенсия пулларини ўз вақтида етказиб бериш учун жалб этилди.

2020 йилнинг 2 апрель кунидан бошлаб «Халқ банки» филиаллари томонидан туман ва шаҳарларда пенсия пуллари пенсионерларнинг уйларига бориб дезинфекцияланган елим халталарга солинган стерилланган нақд пуллар берилиши таъминланмоқда.

Ҳурматли пенсионерлар!

Ҳозирги карантин эълон қилинган шароитда уйда қолишларингизни илтимос қиламиз! Сизларнинг пенсия пулларингизни уйларингизга олиб бориб бериш «Халқ банки» томонидан кафолатланади!

Юқоридаги иш жараёнларини ўз вақтида ташкил этишни таъминлаш Марказий банк вилоят Бош бошқармаси раҳбарияти томонидан қатъий назоратга олинган.

Сирдарё вилоят «Халқ банки» филиали

Мавзуга оид