Интерпол эпидемия вақтида шифохоналарга хакерлик ҳужумлари кўпайганидан огоҳлантирди
Хакерлар тиббий муассасаларга тобора кўпроқ ҳужум амалга ошириб, уларнинг компьютер тизимларини блоклаб, пул талаб қилмоқда. Бу ҳақда Интерпол баёнотида маълум қилинди.
“Коронавирус эпидемиясига қарши курашнинг олд қаторида бўлган ва шундоқ ҳам мислсиз жисмоний хавфларга дуч келаётган шифохоналар ва бошқа тиббий муассасалар энди киберҳужумчилар таҳдидига учрамоқда. Интерполнинг кибертаҳдидларга жавоб берувчи жамоаси эпидемияга қарши курашга жалб қилинган муҳим ташкилотлар ва инфратузилмалар компьютер тизимлари товламачи-дастурлар билан зарарланиши сони анча ошганини таъкидламоқда”, дейилган баёнотда.
Таъкидланишича, тобора кўпроқ тиббий муассасалар номаълум кимсалар томонидан шантажга учрамоқда. Хакерлар уларни муҳим файллар ва тизимларга киришдан маҳрум қилиб, уларнинг блокдан чиқарилишига пул талаб қилмоқда.
Интерпол мутахассисларининг таъкидлашича, аксарият ҳолларда зарарлаш электрон почта орқали амалга оширилади. Жиноятчилар тиббий муассасаларга ҳукумат ёки соғлиқни сақлаш агентлигининг янги тавсиялари кўринишида мактублар жўнатмоқда. Бу мактублар вирусли сайтга ёки зарар келтирувчи файлларга ҳаволаларни ўзида сақлайди.
Шу сабабли Интерпол ташкилотга аъзо давлатлар полициясига ҳужумларни тергов қилишда ўз кўмагини таклиф қилди. Бундан ташқари, халқаро полиция ташкилоти муҳим тиббий инфратузилмалар хавфсизлигини яхшилаш бўйича техник кўмак ва маслаҳатлар беришга тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
18:12 / 17.08.2024
Қозоғистон Mpox вирусини аниқлаш учун ПЗР тестларини сотиб олди
18:07 / 02.08.2024