Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгодаги ҳозирги Эбола эпидемияси тарихдаги энг кенг кўламлиси бўлди - ЖССТ
Конгода янги штаммнинг тарқалиши май ойида бошланган. Ҳозирча унга қарши вакцина ва даво йўқ.
Эбола вирусининг Bundybugyo штамми тарқалиши кузатувнинг биринчи ойида тарқалиш суръати бўйича Африкадаги энг каттаси бўлди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш департаменти директори Абдураҳмон Маҳмуд маълум қилди.
Конго ҳукумати маълумотларига кўра, лабораторияда 1048 та Эбола ҳолати тасдиқланган, 267 киши вафот этган. Шу билан бирга, биринчи 250 киши эпидемия бошланганидан кейин 37 кун ичида вафот этди. 2014-2016 йиллардаги эпидемия пайтида худди шундай ўлимлар сони 78 кунда, 2018-2019 йилларда эса 130 кунда қайд этилган.
Конгода янги штаммнинг тарқалиши май ойида бошланган. Ҳозирча унга қарши вакцина ва даво йўқ. ЖССТ вакцинани яратишга олти ойдан тўққиз ойгача вақт кетиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Вазият шу билан мураккаблашмоқдаки, касаллик мамлакатнинг қуролли можаро давом этаётган вилоятларида тарқалмоқда.
Мавзуга оид
17:44 / 02.06.2026
Эбола вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш хавфи паст — Санэпидқўмита
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
22:54 / 24.05.2026
Конгода Эбола эпидемияси сабабли авиақатновлар тўхтатилди
18:24 / 22.05.2026