Жамият | 15:15 / 05.04.2020
7174
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 27 мингдан ортиқ киши карантин қоидаларини бузгани маълум қилинди
Ўзбекистонда коронавирус туфайли карантин чоралари эълон қилиниши бошланган 16 мартдан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 27 486та ҳолат аниқланди.
ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, энг кўп — 4 641та қоидабузарлик Тошкент шаҳрида қайд этилган. Тошкент вилоятида эса бундай ҳолатлар сони 2 979 тани ташкил этмоқда. Республика бўйича аниқланган қоидабузарликлар эса қуйидагича:
- Фарғона вилоятида – 3 223та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 691та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 2 314та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 872та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 650та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 570та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 554та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 416та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 177та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 162та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 322та ҳолатни.
- Қорақалпоғистон Республикасида – 915та ҳолатни ташкил этмоқда.
«Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
17:21 / 26.08.2023
АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларлик техникалар берди
16:19 / 28.07.2023
Ўзбекистонда ягона «112» тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади
16:12 / 28.07.2023
Ички ишлар вазири ўринбосарларидан бири ишдан олинди
16:31 / 04.03.2023