Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция иқтисодиёти иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта йўқотишга учраши айтилди
Франция иқтисодиёти жорий йилда жуда катта йўқотишга учрайди. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Брюно Ле Мэр маълум қилди. Вазирнинг айтишича, 2020 йил зарар 2009 йилда юз берган жаҳон иқтисодий инқирози давридагидан ҳам каттароқ бўлади. Бу Франция тарихидаги иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта йиллик йўқотиш бўлади.
Фото: Reuters
«Йил охирида иқтисодиётимиз кўрсаткичи 2009 йилда содир бўлган энг ёмон натижадан ҳам 2,2 фоиз пастроқ бўлади. Бу биз иккинчи жаҳон урушидан кейин дуч келадиган энг ёмон иқтисодий қулаш бўлади», деди Ле Мэр Сенатда қилган чиқишида.
Франция ҳукумати март ойида ўтказган шошилинч йиғилишида жорий йилда мамлакат иқтисодиёти 1 фоизга пасайиши мумкинлиги айтилганди, аммо коронавирус тарқалиши тезлашгандан кейинги ҳисоб-китоблар зарар кутилганидан анча катта бўлишини кўрсатди.
Мавзуга оид
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
09:59 / 24.04.2026