Ўзбекистон | 12:10 / 06.04.2020
82242
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг икки нафари ўта оғир аҳволда қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистондаги коронавирус беморлари бўйича қўшимча маълумотларни маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир.

Вазир «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида маълум қилишича, беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда. Ўта оғир аҳволдаги икки бемор сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Беморларнинг ёш жиҳатидан таснифи қуйидагича:  

0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6 фоиз);
10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8 фоиз);
20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1 фоиз);
30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5 фоиз);
40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5 фоиз);
50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3 фоиз);
60-69 ёшгача – 17 (4,4 фоиз);
70-79 ёшгача – 6 (1,5 фоиз);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3 фоиз)ни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид