Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония коронавирус авж олиши туфайли фавқулодда вазият эълон қилишга тайёрланмоқда
Бугун, 6 апрель куни Япония ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга тайёгарликни бошлади, деб ёзмоқда Channelnewsasia нашри.
Бугун кечқурун Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукуматга глобал пандемия бўйича маслаҳатчи экспертлар гуруҳи билан учрашиши ҳақда хабарлар тарқалган.
Бу коронавирус касаллиги авж олиб бораётгани билан боғлиқ. Японияда мазкур касаллик Европа ёки АҚШга нисбатан кам бўлса-да, ошишда давом этмоқда.
Якшанба куни Токиода 148та ҳолат қайд этилгач, ҳукуматга янги чоралар кўриш учун босим кўпайган.
Токио губернатори аллақачон пойтахт аҳолисини дам олиш кунлари муҳим бўлмаган тадбирлардан қочишга ва ҳафта давомида уйда қолишга чақирмоқда.
Журналистлар билан учрашувда губернатор ҳали расмий ҳеч қандай топшириқ олмагани, аммо тайёргарлик давом этаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026