Лукашенко коронавирусга чалинганларни шахсан ўзи даволашга тайёрлигини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенко соғлиқни сақлаш вазири Владимир Караник билан бирга коронавирус пандемияси вақтида зарурат бўлса, одамларни даволашга тайёрлигини айтди.
Лукашенконинг расмий сайтида маълум қилинишича, Беларусь президенти 7 апрелда республика соғлиқни сақлаш тизимининг коронавирус тарқалиши хавфига қарши курашишга тайёрлиги ҳақидаги ҳисоботни тинглаган. Лукашенко бу мавзу атрофида шов-шув кўтармасликни, бироқ зарурат бўлса ўзи ҳам шифокорларга ёрдам беришга тайёрлигини айтган.
“Агар сиз учун бирор-бир нарса қилолсам, илтимос айтинг. Мен вазирга ҳам айтгандим: Владимир Степанович, керак бўлса, сен билан одамларни даволашга борамиз. Мен буни унга айтганман. У эса “ҳозирча ҳожат йўқ”, деб жавоб қилди”, деб айтган Беларусь президенти.
Айни вақтда Лукашенко Беларусда карантин чоралари киритишга қарши чиқмоқда.
Бу орада республикада зудлик билан карантин киритиш талаб қилинган петиция 150 мингдан кўпроқ одам томонидан имзоланиб, ЖССТга юборилган. Петицияда “вирус жадал тарқалаётган бир вақтда одамлар ишга ва ўқишга қатнаётгани, фалокатли оқибатлар олдини олиш учун барча уйда қолиши лозимлиги” айтилган.
Айни вақтда Беларусда коронавирусга чалинганлар 861 нафарни, ундан вафот этганлар 13 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
20:39 / 08.10.2024