Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёлик чорвадор 8 тонна картошка ва 2 тонна ўсимлик ёғи хайрия қилди
Коронавирус пандемияси боис жорий қилинаётган қатъий чоралар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига инсонпарварлик ёрдамлари бериш масаласини кун тартибига чиқарди. Бунда саховатпеша фуқаролар, тадбиркорларнинг шахсий ташаббуслари ҳам давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамларга кўмак бўлмоқда.

Шундай хайр-саховат ишларидан бири Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида фаолият юритувчи «Раҳматулло чорвадор» фермер хўжалиги томонидан амалга оширилди.

Фермер хўжалиги 800 оилага 8 тонна картошка, 2 тонна ўсимлик ёғи, 1,5 тонна гўшт маҳсулотини тарқатди. Унда вилоят прокурори Р. Машарипов ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Р. Йўлдошев ҳам иштирок этди, деб хабар қилади Kun.uz манбаси.


Бундан ташқари, мазкур хайрия тадбири доирасида 9 тонна картошка арзон нархда маҳаллаларда сотилиши таъминланган.


Шу ўринда, Ўзбекистонда жорий қилинган карантин боис «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига маблағ ўтказишни истаган эҳсонсевар ватандошлар ва тадбиркорлар учун жамғарманинг ҳисоб рақамларини яна бир эслатиб ўтамиз:
- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги)
- 20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги)
- 86 00 33 299 742 5800 - Uzcard (сўм)
- 986 00 1010 240 5858 – Humo Card
- 4084 16000 0316334 – Visa (AҚШ доллари)
«Ипотека-банк» Меҳнат, МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248.
Тел 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025