Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Сурия, Венесуэла, Эрон ва КХДРдан уларнинг тиббий ёрдам олишига халал бераётган санкцияларни олиб ташлашга чақирди
24 март куни БМТ бош котиби Антониу Гутерреш “Катта йигирматалик” давлатлари етакчиларига мактуб йўллаб, уларни озиқ-овқат, тиббий ёрдам буюмларни етказишга тўсқинлик қилувчи санкцияларни бекор қилишга чақирганди.
Евроиттифоқ бошқа давлатларни Сурия, Венесуэла, Эрон ва КХДРдан коронавирус тарқалиши сабабли уларнинг тиббий ва гуманитар ёрдам олишига халал бераётган санкцияларни олиб ташлашга чақирмоқда. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
"Бизнинг санкцияларимиз гуманитар ёрдам етказишга халақит бермаяпти. Бошқа мамлакатлар ҳам бизнинг йўлимиздан боришини ва тиббий жиҳозлар санкция остидаги давлатларга етиб боришини истардик. Масалан, Сурия, Венесуэла, Эрон ва КХДРга", - деди у БМТ бош котибининг санкцияларни олиб ташлаш тўғрисидаги чақириғини қўллаб-қувватлашини таъкидларкан.
24 март куни БМТ бош котиби Антониу Гутерреш “Катта йигирматалик” давлатлари етакчиларига мактуб йўллаб, уларни коронавирус пандемияси ортида озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва биринчи эҳтиёждаги буюмларни етказишга тўсқинлик қилувчи санкцияларни бекор қилишга чақирганди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026