Карантин даврида коммунал хизматлар ва етказиб бериш учун қандай тўлов қилиш мумкин?
Коммунал хизматлар, интернет, онлайн хизматлар ва етказиб бериш учун карантин даврида мулоқотсиз, мазкур илова орқали тўлов қилиш нафақат хавфсизроқ, балки навбатларда туриш ва бир неча соат ниқобда юришдан кўра анча осонроқдир.
Коронавирус пандемияси пайтида, энг муҳими, одамлар гавжум жойлардан қочишдир. Шу билан бирга, коммунал тўловларни тўлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш зарурати бекор қилинмади, демак сиз ҳали ҳам ташқарига чиқишингиз керак. Нақд пулдан фойдаланиш ва кўп одамлар билан бир хонада бўлиш инфекция юқтиришнинг юқори хавфини ўз ичига олишини ёдда тутинг.
Бундан ташқари, газ, электр энергияси ва сув учун тўлов киритиш жойларидаги навбат, карантин муносабати билан ташкилотларнинг иш тартибининг ўзгариши, ниқоб тақиб пиёда юриш зарурати, муассасалар ва дўконларга шахсий ташрифларни амалга оширишни анча қийинлаштирди.
Карантин ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланишга бўлган чекловлар шароитида зарур хизматлар учун тўловларни ва харидларни мобил иловалар орқали қилиш қулайроқдир.
Payme иловаси орқали масофадан туриб хизмат ва буюртмалар учун тўлов қилиш – яқинларингиз саломатлигини сақлаш ҳақида сўз юритганда – хавфсиз ечимдир. Бундай иловани юклаб олиш бир-икки дақиқа вақтингизни олади ва фойдаланувчига шаҳардаги чекловлардан қатъий назар ўз смартфонингизда тўлов ва харажатлар мониторинг учун инструментларга эга бўлиш имконини беради.
Коммунал хизматлар, алоқа ва онлайн ҳамёнларни тўлдириш
Payme иловаси билан тўлаш уйдан чиқмасдан коммунал хизматлар, интернет, алоқа ва онлайн хизматларга обуна бўлиш учун тўлов қилишнинг хавфсиз усулидир. Илова орқали барча коммунал тўловларни тўлаш мумкин: иссиқ ва совуқ сув, электр энергияси, газ, чиқинди йиғиш ва уй-жой коммунал хизматлари.
Шунингдек, илова орқали сиз исталган ўзбек интернет провайдери ва уяли алоқа оператори хизматлари учун тўлов қилишингиз, банкка бормасдан молиявий операцияларни амалга оширишингиз мумкин. Ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида интернет ўйинлари ва турли платформалардан фойдаланадиганлар учун эса электрон ҳамёнларни тўлдириш ва сервислардан фойдаланиш учун тўлов қилиш имконияти мавжуд.
Етказиб бериш учун тўлов
Payme дастурида аллақачон тайёр овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган, ҳаракатланиш рухсатномаси мавжуд ҳамкорларнинг катта рўйхати мавжуд. Тез кунларда компания ушбу рўйхатни иловага ва компания сайтига қўшади, бу ўз навбатида зарур маҳсулот ва хизматларни тезроқ топишга имкон беради.
Рўйхатга олинган ҳамкорлардан ташқари бу ерда олувчининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан тўлов қилиш мумкин. Бу эса нақд пулдан фойдаланган ҳолда мавжуд бўлган касаллик юқтириш хавфидан ҳолидир. Олувчининг карта рақамини алоҳида киритиш шарт эмас – илова янгилангандан кейин пулни бир неча ҳаракат билан ўтказа оласиз, бунинг учун олувчи иловасидаги QR-коддан фойдалансангиз бас.
Картадан ўтказиладиган тўловлар мониторинги
Картани тўлов иловасига боғлагандан кейин, ундан қилинган барча харажатларни осонлик билан, тўлов терминал орқали қилинган ҳолларда ҳам, кузатиб бориш мумкин. Барча чеклар иловада сақланиб қолади ва ҳар қандай назорат қилувчи нозирларга кўрсатилганда юридик кучга эга. Ёқимли бонус – тўловлар мониторинги бўлими туфайли, бюджетни осон олиб бориш ва ойлик харажатларни эслаб қолиш зарурияти қолмайди.
Уйда қолиш ҳақиқатан ҳам муҳим. Оилангиз билан ўтказган вақтдан роҳатланинг ва Payme орқали хизмат ва харидлар учун тўлов қилинг!
Тун-у кун ишлайдиган Payme алоқа-маркази:
+998 (78) 150 22 45
+998 (71) 200 02 05
Payme иловасини ҳавола орқали юклаб олинг: clc.to/CDLHOQ
Телеграм: t.me/payme_uz
Инстаграм: @payme.uz
Фейсбук: fb.com/payme.uz
Сайт: payme.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 18.07.2024
Uklon ва Payme компаниялари Тошкентдаги таниқли шахсларни тажриба ўтказишга, бир неча кун нақд пулсиз яшашга таклиф қилди
18:57 / 22.01.2024
“Пул ва вақтимни йўқотяпман”: қандай қилиб харажатларни камайтириб, тўловлар вақтини тежаш мумкин?
19:00 / 28.11.2023
Payme Business янги офлайн бизнес ҳамкорлари учун 6 ойлик бепул хизматни таклиф этади
17:17 / 17.10.2023