Ўзбекистон | 19:58 / 08.04.2020
15817
2 дақиқада ўқилади

Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?

30 мартдан бошлаб, автомобиль ҳаракатига чеклов ўрнатилди. Эндиликда махсус рухсатномага эга бўлмай, автотранспортни бошқариш мумкин эмас. Шу билан бирга, айрим ҳолларда истиснолар мавжуд.

Фото : KUN.UZ

Адлия вазирлигининг хабар беришича, автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида автотранспортни қалбаки стикердан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.

Давлат хизматлар агентлиги бир кеча давомида берилган стикердан мақсадсиз фойдаланган 52 нафар ҳайдовчи аниқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, чеклов ўрнатилган даврнинг илк кунларидаёқ стикерни сохталаштиришга уринган шахслар пайдо бўлди. Аммо бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.  

Хусусан, Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сотиш:

  • 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
  • 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
  • 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш:

  • 5 млн 575 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима;
  • 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  • 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 2 йилгача озодликни чеклаш;
  • 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга оид