Андижон шаҳрининг энг тирбанд кўчасида пиёдалар учун ер усти кўприги қурилмоқда
Кўп йиллардан бери Андижон шаҳрида энг катта тирбандликлар юзага келаётган Бобуршоҳ кўчасидаги «Холис» бозори атрофи ҳайдовчи ва пиёдаларга ноқулайлик туғдираётган эди. Куни кеча кўчанинг тирбандликлар ҳосил бўладиган қисмида пиёдаларга қулайлик яратиш учун ер усти кўприги қуриш ишлари бошланди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, пиёдалар учун кўприк қуриш ишлари «Холис» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Андижон шаҳрининг энг тирбанд кўчасида пиёдалар учун ер усти кўприги қурилмоқдаАндижон шаҳрининг энг тирбанд кўчасида пиёдалар учун ер усти кўприги қурилмоқда 👉 https://kun.uz/28046339
Posted by Kun.uz on Thursday, April 9, 2020
«Ер усти кўпригининг баландлиги 5 метр бўлиб, иншоот пиёдаларга қулайлик яратиш билан биргаликда шаҳар ҳуснига кўрк қўшадиган ўзига хос архитектура ечими билан қурилади.
Айни пайтда жадал равишда қурилиш ишларини олиб боряпмиз. Насиб қилса, кўпригимиз май ойида битказилиб фойдаланишга топширилади», дейди «Холис» МЧЖ ходими Шавкатбек Жумабоев.
Унинг айтишича кўп йиллардан бери тирбандликлар юзага келаётган жойга ер ости йўли қуриш режаси ҳам бўлган, бироқ кўча остидан кўплаб коммуникация тизимлари ўтгани сабаб, пиёдалар учун кўприк қуриш лойиҳасини амалга ошириш танланган.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024