Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Денов тумани марказида кўп қаватли уй-жойлар қурилади
2020—2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида президент қарори имзоланди.
Ҳужжатда белгиланишича, Вазирлар Махкамаси бир ҳафта муддатда “2020—2022 йилларда Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли дастури“ни ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.
Денов тумани ҳокимлиги тузилмасида Денов шаҳрини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
а) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш ва Молия вазирликлари билан биргаликда бир ой муддатда Денов марказидаги йирик саноат корхоналарини хатловдан ўтказади ва хатлов натижаларига кўра, уларни туман марказидан кўчириш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
б) Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда, Денов тумани марказидаги собиқ ”Пиво-консерва ишлаб чиқариш заводи” бино ва иншоотлари ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш чораларини кўради;
в) Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Денов туманидаги “Хожа Алоуддин Аттор” меъморий обидасини таъмирлаш ва ободонлаштириш ҳамда ”Саид-Оталиқ” мадрасаси мажмуасини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширади;
г) Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси билан биргаликда тумандаги марказий жоме масжидини туман марказидан ташқарига кўчириш бўйича таклиф тайёрлайди;
д) Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Денов шахрига кириш қисмида қурилаётган янги бозорга туташ ҳудудда шаҳарнинг Бош режасига асосан 4р-108 “Денов айланма йўли” ва М-41 “Бишкек-Термиз-Душанбе” автомобиль йўлини боғловчи темир йўл устидан ўтувчи ҳамда Денов тумани марказидаги “Гулистон” ва “Лолазор” маҳаллаларини боғловчи Қизилсув дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қурилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:55
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026