Жаҳон | 19:36 / 09.04.2020
8248
2 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири ЕИ тақдири пандемия туфайли хавф остида қолганини айтди

Жузеппе Контенинг таъкидлашича, Европа "Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг йирик синовни бошидан кечирмоқда".

Фото: AP

Агарда ЕИ мамлакатлари коронавирус пандемиясига қарши иқтисодий жавобни келишиб олмайдиган бўлса, Европа интеграцион лойиҳаси хавф остида қолади, деди Италия бош вазири Жузеппе Конте.

"Агарда Европа лойиҳасига янги ҳаёт бағишлаш имкониятидан фойдаланмайдиган бўлсак, инқироз хавфи аниқ бўлади", - деди у. 

Унинг таъкидлашича, Европа "Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг йирик синовни бошидан кечирмоқда".

Бундан ташқари, Конте ҳукумат экспертларидан қайси корхоналар аҳолига зарар етказиш хавфисиз ўз фаолиятини бошлаши мумкинлиги борасида маслаҳат кутаётганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, олимлар маъқуллаганидан сўнг ҳукумат апрель охирига келиб ижтимоий изоляция чораларини юмшатишни бошлайди.

Италия 12 мартда, Европада биринчи бўлиб коронавирус сабабли кескин изоляция чораларини жорий этганди. Эндиликда ўта кескин чоралар 26 апрелда, сўнгра эса 3 майда бекор қилиниши айтилмоқда.

Италия 110 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган бўлиб, 13 мингдан ортиқ киши вафот этган. Бу Европадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Мавзуга оид