Песков вирус блокаторидан фойдаланмоқда – бу бефойда, ҳатто хавфли бўлиши мумкин
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков вирусга қарши блокатор ишлата бошлади.
ТАСС журналистининг: «Кремль ходимларга шундан фойдаланишни тавсия қилдими?», деган саволига Песков: «Буни ўзим дорихонадан сотиб олдим», — деб жавоб берди.
Песков президентнинг ҳудудлар раҳбарлари билан видеоконференция режимида ўтказган кенгашида костюмига тақилган бейжик кўринишидаги блокатор билан қатнашди.
Вирус блокаторини ишлатиш йўриқномасида ундан диоксид хлор ажралиши ва ҳавони зарарсизлантириши, шунингдек, «патоген микроорганизмлар, замбуруғлар, бактериялар ва вирусларни самарали ўлдириши», ҳақида ёзилган. Бундай блокаторлар етарли даражада ўрганилмаган. Уларнинг қанчалик самара бериши маълум эмас.
Диоксид хлор дезинфекция мақсадида қўлланади, аммо ундан ҳавони зарарсизлантириш учун фойдаланилмайди. Бундан ташқари, диоксид хлор ҳавода жуда тез парчаланиб кетади.
Қайд қилиш жоизки, АҚШ тиббиёти миллий кутубхонаси сайти диоксид хлорни нафас олиш учун заҳарли деб таърифлаган. Англия соғлиқни сақлаш бошқармаси эса диоксид хлорнинг нафас йўлларига кириши натижасида кўз ва буруннинг ачиши, томоқда оғриқ, кўкрак қафасида оғирлик пайдо бўлиши, ҳарорат ошиши, ҳуштаксимон нафас олиш юзага келиши, юрак уришининг тезлашиши, хаёлнинг паришонлиги келиб чиқиши мумкин деб таъриф берган.
Мавзуга оид
17:47 / 22.11.2024
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
10:10 / 15.10.2024
Песков BND раҳбарининг РФ НАТО учун хавфли экани ҳақидаги баёнотини рад этди
13:30 / 03.10.2024
Песков: Берлин ҳозирча Москва билан мулоқот бўйича алоқага чиқмади
08:30 / 30.09.2024