Жамият | 13:39 / 09.04.2020
11603
3 дақиқада ўқилади

«Самарқанд ҲЭТК»: Ҳар қандай шароитда хизмат кўрсатишга шаймиз

Фото: Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

Кутилмаган қор, ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши табиийки электр тармоқлари соҳасида авариялар сонини оширади. Бундай вақтда аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш ҳар доимгидан ҳам муҳим.

Шу сабабдан ҳам пандемия ва қалин қор ёғаётган ноқулай об-ҳаво шароитида айни кунда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ходимлари аварияларни бартараф этиш, истеъмолчиларга мунтазам электр энергияси етказиш ташвиши билан банд.

Хусусан, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Каттақўрғон шаҳар электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан НИМ станциялар, юқори кучланишли тармоқларни таъмирлаш ишлари ноқулай об-ҳаво шароитида давом эттирилмоқда. 

Бугунги вазиятда ҳар қандай шароит ва об-ҳавога қарамай ўз вазифасини виждонан бажараётган ушбу соҳа ходимларининг заҳматли меҳнати эътирофга муносиб.

Барчамиз биламиз, ҳар қандай шароитда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш муҳим ва зарур. «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ходимлари ана шу масъулиятни англаб етган ҳолда бугун карантин ва ҳаво ҳароратининг пасайиб кетганига қарамай ўз вазифаларини сидқидилдан бажармоқда.

Кеча 8 апрель куни тунда ҳаво кескин совиб, ёққан кучли қор оқибатида айрим жойларда дарахтлар йиқилиб, тармоқ симлари узилган. Шу туфайли истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда узилишлар юзага келди. Техник ходимларимиз томонидан муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ноқулай об-ҳаво шароитида электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар оқибатида юзага келган ноқулайликлар учун сиз азиз истеъмолчилардан узр сўрайди.

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ахборот хизмати истеъмолчилардан соҳа ходимларининг заҳматли меҳнатларини англаб етишларини ва фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишларини сўрайди. Айни вақтда фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ҳеч қаерга бормасдан, уйда ўтириб ҳам уяли алоқа воситаси ёрдамида «Click» дастури орқали амалга ошириш мумкин. 

Биз сиз учун ҳар қандай шароитда хизмат кўрсатишга шаймиз! Сиз эса уйда ўтириб, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни вақтида амалга оширсангиз бас!

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид