«Ҳозир қарз олмасак, қачон оламиз?» – Беҳзод Ҳошимов иқтисодиётни қутқариш ҳақида
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов фавқулодда ҳолатда қилинадиган биринчи иш– қарз олиш бўлиши, Ўзбекистон ҳам ҳозирда қарз олиб, иқтисодиётни қутқариш кераклигини таъкидлади.
АҚШнинг Висконсин университети докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «MFactor» лойиҳаси меҳмони бўлиб, коронавирус пандемияси ва карантин чораларининг иқтисодиётга таъсири ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Даромад камайса, яъни солиқлар камайса, ўз навбатида харажатлар ошса, бу давлат инқирозига олиб келмайдими?
— Бу борада яхши янгиликлар ҳам бор. Ўзбекистоннинг давлат қарзи тахминан 19 миллиард доллар. ЯИМ 55 миллиард доллар атрофида бўлса керак. Қарзнинг ЯИМга нисбати тахминан 33 фоиз. Бу жуда ҳам барқарор рақамлар. Кўп мамлакатларда давлатнинг қарзи ЯИМдан ҳам кўпроқ. Бизнинг қарз олиш имкониятларимиз кўп. Буфер бор.
Аслида мен ҳукумат қарз олишининг тарафдори бўлмаганман. Қарз олишнинг ўзига яраша чекловлари, камчиликлари борлиги ҳақида кўп деб ёзганман. Лекин ҳозирги вазият одатий шароит эмас, форс-мажор. Фавқулодда ҳолатда қилинадиган ишлардан бири – қарз олиш. Ҳозир қарз олмасак, қачон оламиз? Ҳозир қарз олиб, иқтисодиётни қутқаришимиз керак. Иқтисодиётда бир қизиқ нарса бор: ўсиш суръатидан кўра, инқирозда чўкмаслик муҳимроқ.
Иқтисодий инқироздан 3-4 йилда чиқиб кетолмасак, бунинг иқтисодий асоратлари ёмонроқ бўлади. Қарзга бўлса ҳам масалани ҳал қилиб, иқтисодиётни юргизиб олиб, кейин тушумни кўпайтириш ва қарзни қандай тўлаш ҳақида ўйласак тўғри бўлади.
Тўлиқ суҳбатни «MFaktor» лойиҳасининг YouTube'даги каналида томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
17:43 / 18.10.2024