Ўзбекистон | 11:51 / 11.04.2020
39830
2 дақиқада ўқилади

Касалликка чалинганлар ҳолидан хабар олиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков навбатдаги брифингда тўпланиб қолган саволларга жавоб берди.

Фото: KUN.UZ

Менинг яқин қариндошим коронавирусга чалинган. Ҳозир даволаниш масканида. Қариндошимнинг саломатлигини ё бўлмаса қай аҳволда эканлигини билиш мақсадида у билан масофа сақлаган ҳолда ёки қандайдир махсус "учрашув хона"сида учрашишимиз мумкинми? Унинг аҳволи бизни хавотирга қўймоқда.

Коронавирус касаллигига чалинган беморлар ҳақида маълумот олиш мумкин, бунинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ. Бу касалликка чалинган шахслар даволанаётган муассасанинг телефон рақамини “Маълумотлар бюроси”дан олиш мумкин. Аксарият юқумли касалликлар шифохоналарида беморларнинг мобил телефонлари ўзларида қолган.

Бевосита учрашувлар тақиқланишидан мақсад тушунарли – бемордан ва соғлом одамга касаллик юқишининг олдини олиш.

Нега карантин муддатини тугатганларни яна карантинга қайта олиб кетишмоқда. Биринчи карантинда касаллик юқди, деган изоҳ беришяпти. Унда иккинчи савол туғилади – соғлом одамларнинг касалликка чалинишига ким йўл қўйди? Карантин даврида бўлса ҳам кимнинг хатоси бу?

Карантин 14 кун давом этади. Агар карантин давомида бемор аниқланса, карантин муддати охирги ҳолат қайд этилмаган ҳолда яна 14 кунга чўзилади. Агар карантин даврида кимдир касалликка чалинса, биринчи сабабни ўзидан қидириши керак. Демак бу шахс карантин қоидаларига қатъий риоя қилмаган.

Мавзуга оид