Ўзбекистон | 12:36 / 11.04.2020
72816
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусни аниқлайдиган тест натижаси қанча вақтда чиқиши маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

Бугун, 11 апрель куни, АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда коронавирусни аниқлайдиган тест жавоби қанча вақтда чиқиши маълум қилинди.

“Айни вақтда коронавирус инфекциясини аниқлаш полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усули орқали тест қилинмоқда ва бунга ўртача 6-8 соат вақт кетади. Анализ чиқиши муддати уларнинг ҳажмига ҳам боғлиқ. Қанча кўп анализ олинса, натижасини билиш учун ҳам шунча яраша вақт талаб этилади. ПЗР – бу амплификатор бўлиб, амплификация босқичида вирус геномининг селектив кўпайишидир. Бизда кунига ўртача 8 мингта анализ олинмоқда. 
Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун Германия, Россия, Хитойда ишлаб чиқарилган тест тизимларидан фойдаланилмоқда. Улар 100 фоиз аниқликда касалликни аниқлаб бера олади,”- деди Отабеков.

Мавзуга оид