АҚШда «антивирус пакети» бўйича тўловлар бошланди
Айни пайтда Америка Қўшма Штатлари касалликка чалинганлар ва коронавирусдан вафот этганлар сони дунё бўйича биринчи ўринда турибди.
АҚШ ҳукумати 11 апрелдан бошлаб коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш бўйича қабул қилинган қонунга кўра бир марталик тўловларни тўлашни бошлади. Бу ҳақда АҚШ даромадлар хизмати (IRS, Internal Revenue Service, солиқ ташкилоти) Twitter саҳифасида эълон қилинди.
«IRS бугун солиқ тўловчилар ҳисоб рақамига дастлабки тўловларни амалга оширди. Биламиз, бугун жуда кўпчилик бу маблағни кутиб турибди, шу боис биз тўловларни имкон қадар тезроқ давом эттирамиз», дейилади хабарда.
Иқтисодий чораларни кўзда тутувчи ва 2 трлн маблағ сарфланиши режалаштирилган бу қонун АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан март ойи охирида имзоланганди. Ҳужжат ишсизлик нафақалари, шифохоналарга кўмак, бизнесни ёки тармоқларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бундан ташқари, АҚШ фуқаролари 1200 доллардан олади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда касалликка чалинганлар 533 мингдан ошган, вафот этганлар сони 21 мингга яқинлашмоқда.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024