Наманганда банкир коронавирусга чалингани ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб чиқди. Бу ҳақда хабар тарқатган ички ишлар ходими ишдан бўшатилди
Наманган вилоятида ички ишлар органларида хизмат қилувчи ходим мессенжер орқали асоссиз, аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарадиган хабар жўнатгани учун вазифасидан озод қилинди.
Бу ҳақда Наманган ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ички ишлар ходимининг кўпчиликда салбий фикр ва эътирозлар уйғотган видеотасвири интернет тармоқларида 12 апрель куни тарқалган.
«Наманган вилояти ИИБ ЎХБ томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш мобайнида аниқланишича, 11 апрель куни Наманган шаҳри «Халқ банки»да ишловчи ходимлардан бири коронавирус пандемияси бўйича топширган таҳлил натижаларига кўра, унда мазкур вирус аломатлари бор дея гумон қилинган.
Банк ходими 1 апрелдан 11 апрелга қадар Наманган шаҳрининг олтита маҳалласида истиқомат қилувчи пенсионерларга пул тарқатганлиги боис, мазкур ҳудудларда инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар ИИО ФМБ ходимларидан иборат 6та гуруҳ тузилиб, пенсия олган фуқароларни хонадонларини карантин назоратига олиш, уларга тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича амалий иш ташкил этилган.
Ушбу тадбирга жалб этилган Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходими ўзи бириктирилган штабда тиббий кийим ва тиббий ниқобда турган ҳолатда ўзини гуруҳ аъзолари билан бирга видеотасвирга олган. У Наманган вилояти ҳудудида карантин ҳолати эълон қилинганлигини била туриб, тасвирда аҳоли орасида ваҳима чиқарувчи ҳамда банк ходимига нисбатан обрўсизлантирувчи ва асоссиз маълумотлардан иборат 39 сонияли видеотасвирни Телеграм ижтимоий тармоғи орқали ўз танишига юборган.
Аниқланган ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЎҲБ томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, ушбу ходим «Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисида»ги низом талабларининг 144-банди «и», «к» кичик бандларига мувофиқ хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги ҳамда ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун ИИО хизматидан бўшатилган», — дейилади Наманган вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабарномасида.
Мавзуга оид
16:34
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024