Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Адолат» партияси қийналган оилаларга ёрдам бериш борасида ҳукуматга мурожаат қилди
«Адолат» социал демократик партияси ҳукуматга коронавирус пандемияси вақтида қийналган оилаларга ёрдам бериш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда партия расмий сайтида маълумот берилган.
Фракция аъзоси Мақсуд Қурбонбоев ижарада яшаётган, кундалик даромадга қараб қолган оилалар ва хориждаги мигрантлар оилаларига фоизсиз ссудалар, микроқарзлар ажратилиши лозимлиги тўғрисида таклиф билан чиққанди.
«Депутатнинг муносабат ва мулоҳазалари ижтимоий тармоқлар орқали қизғин муҳокамадан ўтказилди. Кўп сонли интернет тармоғи фойдаланувчилари депутатнинг мазкур таклифи ўринли эканлигини эътироф этиб, фракция аъзоси нуқтайи назарини қўллаб-қувватладилар.
Депутат ва партия фракциясининг бошқа аъзолари томонидан маъқулланган ушбу таклиф жорий йилнинг 13 апрель куни Бош вазирга жўнатилди. Мақолада тилга олинган аҳоли қатламларига моддий кўмак бериш масаласи энди ҳукумат доирасида кўриб чиқилади», дейилади партия расмий сайтида берилган хабарда.
Маълумот учун, 2019 йил сентябрь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,9 фоизни ташкил қилади. Мамлакатда 5,7 миллионга яқин фуқаро расмий секторда фаолият юритади. Ўтган йил сентябрь ойидаги ҳисоб-китобларга кўра, 2,6 миллиондан кўпроқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири сифатида хорижда ишлаши аниқланган.
Меҳнат муносабат вазири Нозим Ҳусанов Kun.uz билан суҳбатда Ўзбекистонда чегаралар ёпилгач, 500 минг фуқаро хорижга ишлагани кета олмаганини айтганди.
Ҳукумат пандемия сабаб юзага келган инқирознинг олдини олиш мақсадида аксилинқироз режаси ишлаб чиққан, аммо кунлик даромад эвазига тирикчилик қиладиган, карантин сабаб доимий даромадидан айрилганларга ёрдам бериш бўйича расман чора кўрилгани йўқ.
АҚШнинг Висконсин университети докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳозирги ҳолатда энг самарали йўл қийналиб қолган одамларга пул тарқатиш эканини айтганди.
Мавзуга оид
12:28 / 11.03.2026
BioNTech асосчилари бошқа компанияга ўтишини эълон қилди
17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
13:46 / 14.03.2025